«олимпия шаҳарчаси» тегли мақолалар


Президент Париждаги Олимпия ўйинларида якка курашдан бошқа спорт турларидан ҳам медаллар кутмоқда
5 феврал 2024, 17:45

Президент Париждаги Олимпия ўйинларида якка курашдан бошқа спорт турларидан ҳам медаллар кутмоқда

Шавкат Мирзиёев Парижда бўладиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига қаттиқ тайёргарлик кўришни тайинлади. «Бу йилги ютуқларни Токиодаги каби фақат якка кураш спорт турлари ҳисобидан қўлга киритамиз, деган фикр мутлақо нотўғри. Натижа тарихда энг яхшиси бўлиши учун ҳозирдан чора кўриш керак», деди у.

«Оммавий спортдан профессионал спортга ўтиш кўприги». Президент Олимпия шаҳарчаси қурилиши билан танишди
18 ноябр 2023, 15:46

«Оммавий спортдан профессионал спортга ўтиш кўприги». Президент Олимпия шаҳарчаси қурилиши билан танишди

Шавкат Мирзиёев 2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари ўтказиладиган Олимпия шаҳарчасини бориб кўрди. 100 гектарли ҳудудда 10 минг ўринли стадион, велодром, сув спорти саройи ва жамоавий ўйинлар мажмуалари қурилади. Шаҳарча илмий, амалий, ўқув-машғулот маркази бўлиши режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчасига тамал тоши қўйди
9 ноябр 2022, 13:41

Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчасига тамал тоши қўйди

Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчасига тамал тошини қўйди. У 2025 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинлари учун қурилмоқда. Лойиҳанинг қиймати 289 миллион доллардан ошади. Мусобақадан сўнг мажмуада Спорт вазирлиги, федерациялар ва Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолият кўрсатади.

Президент тиббиёт кластери, янги университет ва Олимпия шаҳарчаси лойиҳалари билан танишди
25 сентябрь 2022, 21:25

Президент тиббиёт кластери, янги университет ва Олимпия шаҳарчаси лойиҳалари билан танишди

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси, Янги Ўзбекистон университети ва тиббиёт кластери лойиҳалари билан танишди. Ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев университет ҳақида гапирар экан, у «нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда ҳам намунали таълим муассасасига» айланишини таъкидлади.

Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб уйлар, меҳмонхона, кинотеатр ва ресторанлар қурилади
7 апрель 2022, 11:20

Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб уйлар, меҳмонхона, кинотеатр ва ресторанлар қурилади

Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб 610 гектар майдонда қуриладиган бинолар лойиҳалари билан танишди. Уй-жойлар, меҳмонхоналар, кинотеатр, ресторанлардан иборат замонавий мажмуалар тўрт қаватли ва тўрт хил дизайнга эга бўлади. Шунингдек, пиёда ва велосипед йўлаклари, ерости ва ерусти йўллари барпо этилади. Бундан ташқари, президент Олимпия шаҳарчаси лойиҳасини тасдиқлади.

9 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
9 март 2022, 22:00

9 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Украинанинг уруш кетаётган ҳудудларидан эвакуация қилинаётган ўзбекистонликлар, пластик карталардан пул ўғирлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши, автомобиль олди-сотдисини нотариал расмийлаштирганлик учун давлат божи камайтирилиши, Олимпия шаҳарчаси лойиҳаси, яшин урган 3 нафар қашқадарёлик ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 9 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Фото: Олимпия шаҳарчаси лойиҳаси тақдим этилди
9 март 2022, 11:38

Фото: Олимпия шаҳарчаси лойиҳаси тақдим этилди

Пойтахтнинг Яшнобод туманидаги 100 гектар майдонда Олимпия шаҳарчаси қурилади. Унинг марказида олимпия стадиони, ёпиқ спорт мажмуалари, сув спорти саройи, машғулот майдончалари, эшкак эшиш ҳавзаси барпо этилади. Мусобақалар бўлмаган вақтда эса шаҳарчада Олий спорт маҳорати институти, спорт федерациялари фаолият олиб боради. Янги Ўзбекистон кўчасида дарахтлар экилиб, сайилгоҳ ташкил этилади (фото).

Тошкент яқинида дендропарк ва Олимпия шаҳарчаси қурилади
25 феврал 2021, 23:58 2

Тошкент яқинида дендропарк ва Олимпия шаҳарчаси қурилади

Янги аэродром яқинида фақат дарахтзор, бута ва гуллардан иборат дендропарк (155 гектар), шунингдек, унинг ёнида Олимпия шаҳарчаси (160 гектар) қурилиши режалаштирилмоқда. Чирчиқ дарёсининг қирғоқларида ҳам парк (270 гектар) бунёд этилиши кўзда тутилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг